Италиянинг “Болонья” клуби бош мураббийи Тьяго Мотта манфаатларини ҳимоя қилаётган футбол агенти Алессандро Канови мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
"Айни дамда ягона факт — Моттанинг "Болонья" билан шартномаси тугамоқда. У "Болонья"да қоладими? Айта олмайман, чунки мен ҳеч ким билан музокаралар олиб бормаяпман”, - дея Канови сўзларидан иқтибос келтиради Tuttomercato.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда жамоа Италия чемпионатида жон сақлаб қолиш учун курашган бўлса, ҳозирда Чемпионлар лигасига йўл олиш учун курашмоқда.