Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Месси: "ПСЖ"даги муваффақиятсизлик ва Америкадаги таътил

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси клубдаги молиявий муаммолар туфайли “Барселона”ни тарк этганига қарийб уч йил бўлди. Бугун футболчининг “кўк-анорранглилар” лагерини тарк этганидан сўнг асосий муваффақият ва муваффақиятсизликларини эслашга қарор қилдик.

"ПСЖ"

2021 йилнинг август ойида бутун футбол оламида ҳайратланарли трансфер содир бўлди. Мессининг "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтиши, албатта, футбол тарихидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланди! Аргентиналик футболчи аллақачон жамоада бўлган Неймар ва Килиан Мбаппега қўшилди. Бундай ҳужумкор кучни фақат орзу қилиш мумкиндек туюлди ва ҳамма ўйлади энди Чемпионлар лигаси парижликларга бўйсунади. Бироқ, Франциядаги биринчи йил, эҳтимол, Лео фаолиятидаги энг ҳалокатли мавсум бўлди. Унинг янги ҳаётига кўникиши учун узоқ вақт керак бўлди, у тез-тез жароҳатланарди ва унинг оиласи Парижда бахтли эмас эди. 2021/22 йилги мавсумда 34 та ўйинда Месси атиги 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди, аммо иккинчи мавсумда футболчи 41 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.

Бу вақт ичида “ПСЖ” Месси, Неймар ва Мбаппе билан биргаликда икки марта Франция чемпионлигини қўлга киритди ва бир марта мамлакат Суперкубогида ғолиб чиқди, аммо Чемпионлар Лигасида бирор марта ҳам муваффақиятга эриша олмади. Кетма-кет икки мавсумда “ПСЖ” 1/8 финал босқичидан чиқиб кетди ва бу жамоанинг барча мухлислари учун катта умидсизлик бўлди. 2023 йилнинг ёзида Месси жамоа билан шартномасини узайтиришдан бош тортди ва “Интер Майами”га ўтди.

“Интер Майами”

Янги клубдаги дастлабки ўйинларданоқ биз гол уришдан чин дилдан қувонадиган ва футбол майдонида чинакам бахтиёр кўринадиган Мессини кўрдик. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ аргентиналик футболчи "Интер Майами"ни клуб тарихидаги биринчи совринга олиб чиқди ва Лига кубогини қўлга киритди. Месси 2023 йилда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Янги йилда Лео атиги бешта ўйинда майдонга тушди, шундан сўнг у енгил жароҳат олди. Бироқ, бу ўйинларда у аллақачон рақиб дарвозасига бешта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Албатта, Мессининг “ПСЖ”га ўтиши катта хато бўлди, чунки футболчининг ўзи клубни тарк этгач, Парижда унга қанчалик қийин бўлгани ҳақида гапирди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб футболчи МЛСга ўтиб яна ўзини топа олди. Турли манбаларга кўра, Месси "Барселона"га қайтишдан бош тортган, чунки у Европада кўзга ташланиб, яна жиддий босим остида ўйнашни истамаган. Бундай танлов учун футболчини айблаш қийин, чунки Месси “Интер Майами”да дам олмоқда, оилавий фаровонликдан завқланмоқда ва ўзининг сўнгги футбол йилларини ўтказмоқда.

Киритилди: 14:49, 04.04.2024.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4920]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4095]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2732]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2443]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2216]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2173]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1847]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1690]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1680]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1656]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.