Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Қани ўша тезлик, Неймар?

Баҳо:
+2 | -

Вақтида Бразилия футболида ҳаттоки, Пеле ва Гарринча, Роналдо ва Роналдиньодан ҳам ўзиб кетиши айтилган мегаиқтидор - Неймар анчадан буён майдондан ташқарида.

Охирги йиллар жароҳатларга ўралашиб қолган «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси бу кетишда мегаумидларни қачон оқлайди? Ўзи умидларни оқлай оладими? Катта савол...

Айтиш керак, Неймар чиндан ҳам, футбол оламига тўфондек ёпирилиб кирганди. Оддий мисол, 21 ёшгача «Сантос»да тўп тепган вундеркинд 225та ўйинда 136та гол уриб, бунга 69та ассистни ҳам қўшиб қўйганди. Қолаверса, 6та совриндан коллекция ясашга улгурганди.

Тўғри, Неймарнинг еврофутболдаги йўли ҳам чакки чиқмади. Айниқса, «Барселона»да анча самарали ўйнади, шу тариқа трансферлар бўйича жаҳон рекорди янгиланишига сабабчи бўлди. Унинг «ПСЖ» ва «Ал-Ҳилол»даги юриши хусусида эса бирор жўяли фикр билдириш қийин.

Неймар Бразилия миллий жамоасида ҳам ёрқин юлдуз рутбасини тўла оқлолмади. Бунга турли даражадаги жароҳатлар халақит бергани ўз-ўзидан тушунарли. Лекин... Асосий факт битта - Неймар 21 ёшгача кўрсатган тезлиги ярмини ҳам ушлаб қололмагандек...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:54, 06.04.2024.
Ўқилди: 6691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик