Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Марио БАЛОТЕЛЛИ: «Фақат Месси мендан зўр бўлса керак…»

Баҳо:
+3 | -

Италия термасининг жанжалкаш ҳужумчисидан “ақлли” 13 иқтибослар:

“Сильвио Берлусконининг айтишича, итальянларнинг энг иқтидорли ўйинчиси Антонио Кассано эмиш. Ё у ёлғон гапиряпти, ёки у менинг мавжудлигимни билмайди”.

“Дарҳақиқат, Моуриньо – дунёнинг энг яхши мураббийи, лекин у хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириши лозим.  Жозе бошқаларни ҳурмат қилиш кераклигини унутмаслиги керак”.

«Сити» мухлислари мен ҳақимда қўшиқ куйлашганда, қалбим билан илиқ бир туйғуни ҳис этаман. Улар шуни билиб қўйишларини ҳоҳлар эдим: юзимда табассум бўлмаса ҳам, ички дунёим тўла қувончдир”.

«Нимага мен гол уриб қувонмайман? Чунки футбол - менинг касбим. Почтачи ҳам ҳар сафар мактуб тарқатиб, рақсга тушмайди-ку”.

«Манчини берган интервьюларида баъзи пайтлари мени калтаклаб ташлагиси келишини айтибди. Уни қўлидан келмайди. Мен тай бокси билан шуғулланаман”.

 «Уэйн Руни яхши ўйинчи, лекин у ҳақида Манчестерда энг зўри дейишларига қўшилмайман”.

«Дунёда мендан оз бўлсада яхши ўйнайдиган битта футболчи бор, бу – Месси. Қолганлари мендан анча орқада”.

 «Бир куни полициячилар мени чўнтакларимни титишиб, орқа чўнтагимдан 5 минг фунт топишди. Улар нега шимимда бу даражада катта сумма олиб юришимни сўрашди. Мен уларга: "Чунки мен бой инсонман", - деб жавоб бердим”.

“Нимага мен ёшлар таркибидаги ўйинчига ясама ўқ (дротик) отдим? Чунки, зерикиб кетган эдим-да”.

“Бир куни мен Криштиану Рональдуни ёнига бориб, унга: “Мен футболни сендан яхши ўйнайман", - дедим”   

 “Ўз уйимга ўт қўйдим? Биринчидан, мушакни мен отмадим, иккинчидан фақат ҳожатхона ёнди. Сўнг, пардалар ҳам”.

“Мен билан яқиндан  таниш бўлмаганлар мени “эси паст” деб ўйлашади”.

“Мен ёмон йигит эмасман, бироз уятчанман холос”.

Элмурод ЭРМАТОВ

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 09:56, 15.03.2013.
Ўқилди: 10305 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.