Кириш Регистрация

Почеттино нима учун Палмерни захирага олганини тушунтириб берди

Баҳо:
+ | -1

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда (2:2) нима учун жамоа етакчиси Коул Палмерни алмаштирганини тушунтирди.

“Менимча, у чарчаган. Мен унинг чарчаганини ҳис қилдим. Ҳисоб 2:1 кўринишида бизнинг фойдамизга эди. Палмерга ғамхўрлик қилишимиз керак эди – у “Манчестер Юнайтед”га қарши сўнгги ўйинда катта куч сарфлади, шунинг учун у одатдагидан бироз кўпроқ чарчоқ ҳис қилди”, — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Football London.

Эслатиб ўтамиз, яқинда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (4:3) Коул Палмер қўшиб берилган вақт охирида иккита гол уриб, хет-трик қайд этган эди.

Киритилди: 01:25, 08.04.2024.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.