Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Хави: "Мен Дембелега жуда боғланиб қолганман"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" вингери Усмон Дембеле "Барселона"га қарши Лига 1/4 финал жавоб ўйинида диққат марказида бўлади. Бироқ каталонияликлар устози Хави Эрнандес франциялик футболчига ҳамон муҳаббати борлигини очиқ тан олди.

Қанот ҳужумчиси Хави қўл остида "Барселона"нинг асосий жамоасида мунтазам имкониятларга эга бўлди.

Дембеле фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчидек туюлди. Бироқ, ўтган ёзда у "ПСЖ"га ўтишга қарор қилди, парижликлар шартнома бандидан фойдаланиб, уни 50 миллион еврога сотиб олди.

Бир ҳафта олдин 26 ёшли футболчи фаолиятида илк бор “кўк-анорранглилар”га қарши ўйнади. Ўшанда у чиройли гол урди ва бу голни бутун Париж жамоаси билан нишонлади.

Футболчининг хатти-ҳаракати Каталония пойтахтида норозиликка сабаб бўлди. Баъзи мухлислар Дембелени унга катта миқдорда пул сарфлаган ва олти йил давомида ишонган жамоа дарвозасига гол урганини ҳурматсизлик деб билишган. Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб ўйини учун Барселонага етиб келгач, франциялик футболчини маҳаллий мухлислар масхара қила бошлади.

Хави очиқчасига тан олдики, мухлислар ўз йўлига эга бўлишлари мумкин, аммо у собиқ футболчисига нисбатан ранжимайди.

″...Усмоннинг кетиши мени хафа қилди, чунки у бу ерда ажойиб вақтда эди. Лекин мен унга қарши эмасман ва ҳурмат билан қабул қиламан. Мен унга жуда боғланиб қолганман", — деди Хави Mundo Deportivo билан суҳбатда.

 

Киритилди: 23:42, 16.04.2024.
Ўқилди: 2455 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.