"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ҳақида фикр билдирди. Ўтган ҳафта Мадридда бўлиб ўтган биринчи ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилган, “шаҳарликлар” ўз майдонида “Реал”ни мағлуб эта олмади (1:1). Пенальтилар сериясида "Лос-Бланкос" аниқроқ эди – 4:3.
“Футболчиларимга чин қалбимдан раҳмат айтмоқчиман. Лекин футбол ғалаба қозониш учун. Биз ажойиб ўйнадик, аммо ғалаба қозониш учун етарли ҳаракат қилмадик. Баъзида пеналтилар сериясида ғалаба қозонасиз, баъзида эса йўқ. Ўйин давомида биз кўп вазиятларни голга айлантира олмадик, лекин жуда яхши ҳимояландик. Мен ғалаба қозонишни афзал кўрган бўлардим, лекин "Реал Мадрид"ни табриклайман. Биз қўлимиздан келганини қилдик – афсусланадиган ҳеч нарсам йўқ", - деди Гвардиола.