Кириш Регистрация

Баҳодир Жалолов ўз ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилди. WБC рейтингни янгилади

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов март ойидаги ўрнини сақлаб қолди — 12-поғона. Шаҳрам Ғиёсов ва Олимжон Назаров ўтган ойдаги рейтинг ўринларига нисбатан бир поғонага кўтарилиб олган. Бектемир Мелиқўзиев ва Ҳасанбой Дўстматов аксинча, бир ўринга пастлаган.

Рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги каби 12-ўринда қолган;

Суперўрта вазн тоифаси (-76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 14-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (-66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан бир поғона юқорилаб, 11-ўринни эгаллаган бўлса;

Жаҳонгир Расулов бир поғонага пастлади — 33-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (-55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди;

Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (-50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона юқорилаб, 31-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (-47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов бир поғонага пастлади — 6-ўрин.

Киритилди: 16:16, 23.04.2024.
Ўқилди: 1827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4970]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик