"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Брайтон"даги ҳамкасби Роберто де Зербини яна бир бор мақтади. Эслатиб ўтамиз, эртага “шаҳарликлар” Англия премьер-лигасининг навбатдаги тури доирасида сафарда “чайкалар”га қарши майдонга тушишади.
“Де Зербига бўлган ҳайратим ҳар мавсумда ортиб бормоқда. Роберто "Брайтон" бошқарувида ажойиб иш қилди ва давом этмоқда", - деди Гвардиола ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.