Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"Гудисон Парк"дан Клоппга салом!

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" барчани ҳайратда қолдирди: дербида "Эвертон"га ютқазиб қўйди (0:2) ва чемпионлик учун курашни жуда қийинлаштирди. Энди уларда имконият қолдими?

Ғалати гол ва ёмон ижро - ҳаммаси "Ливерпуль" учун режадагидек бўлмади

Саккизинчи дақиқадаёқ "Ливерпуль" пенальти қурбони бўлди: Алиссон Доминик Калверт-Льюинни йиқитди ва ўйиндан ташқари ҳолат туфайли жазодан қутулиб қолди. Аммо 19-дақиқада гол барибир келди. Бен Годфри зарба берди - тўп ҳимоядаги тартибсизликлар туфайли Жарред Брантуэйтга етиб келди ва у бир-икки метрлик масофадан гол уришда адашмади. 

“Ливерпуль” ёмон стартга қарамай, биринчи бўлимда ғалаба қозониши мумкин эди. Мисол учун, бу позициядан Дарвин Нуньес тўғридан-тўғри Жордан Пикфордга зарба берди холос.

Тайм охирларида эса Луис Диас ҳам Пикфорддан тўпни ўтказа олмади.

Муҳаммад Салоҳ ҳам бир нечта имкониятни қўлдан бой берди. Биринчи бўлимда 0:1 ҳисоби ўзгармай қолди. Маълумки, "Ливерпуль" танаффусдан кейинги ўйин билан АПЛнинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Аммо бир неча ҳафта олдин бузилган тенденция ҳақиқатан ҳам тузатилгани йўқ - барча турнирларда сўнгги бешта ўйинда иккинчи бўлимда фақат битта ғалаба қайд этилди. Ҳозир, “Эвертон”ни қўшиб ҳисоблаганда, бу омадсизликлар энди бештага етди. "Ливерпуль" камбэк қилиш ўрнига яна гол ўтказиб юборди - бу сафар Калверт-Льюин боши билан Дуайт Макнейлнинг тўпини дарвозага йўллади. Юрген Клоппнинг гол ўтказиб юборгандан сўнг истеҳзоси:

Ўйиндан сўнг Юрген узр сўради: "Етарлича ёмон ўйин ўтказдик. Мухлисларимизга жуда ачинаман ва чин дилдан узр сўрайман. “Ливерпуль” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, Диас ҳатто дарвоза устунини ҳам пойлади, аммо ҳисоб ўзгармади – мағлубият 0:2. Чемпионлик амбицияларига кучли зарба берилди.

"Эвертон" охирги марта 2010 йилда ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этган - ўшанда ҳам 2:0. Биринчи бўлиб Тим Кейхилл гол урганди, “Арсенал”нинг бўлажак бош мураббийи Микель Артета эса дублга эришган. Ўшанда Дэвид Мойес шогирдлари Рой Хожсон клубини мағлуб этган.

Шундан сўнг, "Эвертон" Премьер-лигада ўз уйида қўшниларини 12 учрашув давомида мағлуб эта олмади (9 дуранг ва 3 мағлубият).

"Эвертон" 2021 йилдан бери илк бор "Ливерпуль" дарвозасига гол урди! Бунгача тўртта учрашувда ҳеч қандай тарзда гол ура олмаганди - 0:0 ва уч марта 0:2. Узоқ кутилган ғалаба эса 2021-йилнинг февралидан бери илк бор содир бўлди – ўшанда “Эвертон” “Энфилд”да 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

"Ливерпул"да чемпионлик учун имконият борми?

Ушбу ғалаба билан "Эвертон" аслида Премьер-лигада қолиш масаласини ҳал қилди. Қуйи зонага тушиш арафасида турган жамоалар билан очколар фарқи саккизтага етди ва уни бир неча ҳафта ичида йўқотиш қийин. Албатта, агар клуб яна ҳеч қандай очкодан маҳрум бўлмаса.

Аммо чемпионлик учун курашда нима содир бўлишини айтиш қийин. "Ливерпуль" "Арсенал"дан 3 очко ортда қолмоқда, йўқотилган очколар бўйича эса "Ман Сити"дан яна беш очко ортда қолмоқда. Клопп шогирдлари учун турнир тугашига тўртта ўйин қолганида бу бироз умидсизлик беради.

"Ман Сити" пайшанба куни сафарда "Брайтон"га қарши ўйин ўтказади ва "Тоттенхэм" билан меҳмонда ўйнайди.

Мана, Премьер-лига якуни учун тақвим:

Унутмайлик, «Сити» нафақат Премьер-лигада яна иккита қўшимча ўйин ўтказади, балки Англия кубоги финали билан ҳам банд бўлади. Тўғри, "Манчестер Юнайтед"га қарши бу ўйин АПЛ мавсуми якунланганидан кейин бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:31, 25.04.2024.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.