Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти кичик жароҳатдан азият чекаётган чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендининг ҳолати ҳақида гапирди.
Франциялик футболчи “Реал Сосьедад” билан ўйинда иштирок этмайди, бироқ у Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария” билан учрашувда ўйнаши керак.
“Ферлан Менди жамоа билан бугун сафар қилмайди. У "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда иштирок этмайди.
Мен Ферланнинг "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин дам олишини афзал кўраман", деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг "Реал Сосьедад"га қарши баҳси эртага тунда бўлиб ўтади.