"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти энди марказий ҳимоячи Рафаэль Варан билан ишлашдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда The Mirror журналистлари маълумот берди.
Британиялик журналистларнинг ёзишича, “қизил иблислар” 31 ёшли франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида қўйиб юборишга қарор қилган. Рафаэль ҳозирда жароҳатини даволамоқда.
Вараннинг шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.