"Рома" бош мураббийи Даниэле де Росси "Байер" билан бўлажак учрашув ҳақида гапирди.
Римликлар пайшанба куни Европа лигаси ярим финалининг биринчи ўйинида "доричилар"ни қабул қилишади.
Хаби шогирдлари аллақачон Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган ва ҳали барча турнирларда бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўргани йўқ.
"Милан" ҳам жуда кучли рақибга ўхшарди, мен "Фейеноорд" ва "Брайтон"дан ҳам эҳтиёткор эдим. Биз ўз футболини ўйнашни яхши кўрадиган ва бир-бирига бироз ўхшаш жамоаларга қарши курашдик.
Бундай рақибларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. "Байер"га қарши ҳимояда эҳтиёткор бўлишимиз керак, чунки бу жамоада тўпни аъло даражада ўтказадиган футболчилар кўп.
"Байер" ҳам финалларда мунтазам равишда натижаларга эришади. Уларни ҳали ҳеч ким мағлуб эта олмаган, аммо енгилмас жамоа йўқ", - дея де Россининг сўзларини келтиради журналист Алфредо Педулла.