ЦСКА ҳужумчиси Антон Заболотний 2024 йилнинг ёзида шартномаси якунлангандан сўнг "ҳарбийлар" жамоасини тарк этиши мумкин, деб хабар берди Vprognoze.ru нашри.
Манбага кўра, "қизил-кўклар" раҳбарияти Заболотнийни жамоада сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда, чунки унинг позициясида 22 ёшли ҳужумчи Тамерлан Мусаев ўзини яхшироқ кўрсатмоқда.
32 ёшли Заболотний ЦСКА сафида 2021 йилнинг июлидан буён тўп тепмоқда. Жорий мавсумда форвард РПЛда 25 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.