Мадриднинг “Атлетико” клуби ёзги трансфер ойнасида словениялик Ян Облакдан айрилиши мумкинлиги муносабати билан янги дарвозабон билан шартнома имзолаши мумкин.
Испания топ-клуби эътиборида ҳозирда иккита машҳур дарвозабон бор. Гап "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Давид де Хеа ва ҳозирда "Реал"да ижарада ўйнаётган Кепа Аррисабалага ҳақида кетмоқда. Иккала дарвозабон ҳам "матрасчилар" сафига қўшилишга тайёр.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида “Атлетико” 34 турдан сўнг 67 очко жамғарган. Диего Симеоне шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.