Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Шўртан» футбол марказида 8та гуруҳ фаолият олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» клубига қарашли болалар футбол марказида айни пайтда ишлар авжида. Марказ директори Баҳодир Шоймардонов билан боғланганимизда ҳар кунлик машғулотлар давом этаётганини айтиб ўтди.

«Иш дастуримизга биноан машғулотларни олиб боряпмиз, - дейди Б.Шоймардонов. – Ҳозир болалар футбол марказида жами 8та турли ёшдаги футболчилардан иборат гуруҳ шуғулланмоқда. Еттита гуруҳ ўғил болалардан иборат бўлса, ташкил этилганинга ҳали кўп бўлмаган қизлар гуруҳи ҳам марказ таркибида машғулотларни давом эттирмоқда. Кунлар истиб кетганидан сўнг турли жойларда болалар ўртасидаги ҳар хил мусобақаларга старт берилади. Мақсадимиз, мана шундай турнирларда иштирок этиш. Чунки шу орқали ёш футболчиларнинг нимага қодирлигини синовдан ўтказиб оламиз».

Баҳодир Шоймардонов Ғузордаги болалар футбол марказида раҳбар бўлиш билан бирга энг катта ёшдаги футболчилар гуруҳининг бош мураббийи ҳамдир. 1996-1997 йилларда туғилган футболчилар энг катта ёшлилар ҳисобланади. Шунингдек, 1998 йилги гуруҳ футболчиларини Акмал Саидқулов, 1999 йилда туғилганларни Суннат Шоймардонов, 2000 йилда туғилганларни Абдулла Раҳмонов, 2001 йилги гуруҳни Наврўз Жўраев, 2002 йилда туғилганларни Абдусамат Раҳимов, 2003-2004 йилларда туғилганларни Ибод Қудратов ҳамда қизлар гуруҳини Шуҳрат Файзиев бошқариб келишмоқда.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:12, 23.03.2013.
Ўқилди: 4723 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.