Жозе Моуриньо “Фенербахче”ни бошқариши мумкин.
Sabah нашри хабарига кўра, Истанбул клуби амалдаги бош мураббий Исмоил Карталга ўринбосар қидирмоқда ва у билан аллақачон боғланишган. Қайд этилишича, Моуриньо "Фенербахче"нинг таклифига "илиқ муносабат билдирган".
Жозенинг сўнгги иш жойи "Рома" бўлиб, у январда ишдан бўшатилганди.