Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Олға боргин, барча учун олға бор!

Баҳо:
+7 | -

Икки ойдирки, Ватанимиздан йироқдалигим сабаб, очиғи, сиз каби футбол ҳавосидан тўйиб нафас ололмадим. Техника тараққий этган асрда яшаяпмиз-ку, футболни интернет орқали кўриш мумкин дерсиз. Ҳақсиз, аммо буларнинг ҳеч бири стадиондан туриб, боринг ана оила даврасида томоша қилинган футбол завқини бермас экан. Мен ҳам буни энди ҳис қиляпман...

Ва ниҳоят барчамиз интиқлик билан кутган кун ҳам етиб келди. Айни шу дамда соат милининг ҳар бир зарби билан ҳамоҳанг юрагим зарби ҳам футбол ўйини - ўша биз учун МУҲИМ ЎЙИН сари фурсат санаётгандек гўё... Бугун мухлислар янги стадионда футболчиларимизни ҳар доимгидан ҳам яқинроқ, ҳар доимгидан ҳам ўзгачароқ қўллаб-қувватлаши кўз олдимда гавдаланади. Нақадар бахт!..

Яратганга шукрлар бўлсин. Бахтимизга кўз тегмасин! Ватан соғинчи, футболчиларга ишонч, мухлислар ҳурмати  қалбимни ўзгача туйғуларга лиммо-лим қилмоқда. Келинг, қарши бўлмасангиз бугун бахтимизниям туйғуларниям баҳам кўрайлик азиз мухлислар!

ОЛҒА БОР!
Ўзбегимнинг кўчасида байрам бугун,
Орзуларим чин-рўёбга айлан бугун.
Ғалабалар ғалабанга пайванд бугун,
Олға боргин, халқинг учун олға бор!

Халқим шодон нишонласин ғалабангни,
Майдонда айт ўз сўзингни қалб-нолангни!
Ўйла бугун ота-она, ҳар болангни,
Олға боргин, мухлис учун олға бор!

Жамоамас оила бўлиб майдонга туш,
Голлар ургин, парвоз айла мисоли қуш!
Мухлисларнинг юрагига солиб жумбуш,
Олға боргин, ВАТАН учун олға бор!

Омад сўрай сенинг учун Яратгандан,
Омон қилсин ҳар ўғлингни жароҳатдан.
Рақибни янч, лол қолсин бу салобатдан.
Олға боргин, ЖЧ учун олға бор,
Ўғлинг Дилшод Виқор учун олға бор!

26.03.2013. Бошқортистон, Уфа.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:05, 26.03.2013.
Ўқилди: 8040 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик