Россия терма жамоаси футболчиси Роман Широков кеча бўлиб ўтган Бразилия терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Бразилия билан ўйнаш ёқимли ва ўз навбатида мураккаб ҳам. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Ўйин сўнгида Бразилия босимни кучайтирди ва тезликни оширди. Жавоб тўпини киритишганда жуда яхши ўйнашди.
Халкда бу ерда вазиятлар кўп бўлади. Шунинг учун у бор имкониятини намойиш этиши мумкин. Пас бериши, зарбалар йўллаши ва ҳоказо.
Ўйин бошида жуда яхши ҳаракат қилдик ва дастлабки 15 дақиқада учта яхши имкониятга эга бўлдик.
Иккинчи таймда режага мувофиқ ҳаракат қилолмадик. Балки, бунга кўп футболчиларнинг алмаштирилгани сабаб бўлгандир. Янги футболчилар ўйинга киришиб кета олишмади.
Жамоа сардори сифатида ўзимни қандай ҳис қилдим? Яхши. Терма жамоа ва клубда бу деярли бир хил масъулият талаб қилади»,- дейди футболчи.