Бош мураббий Анже Постекоглу "Тоттенхэм"даги вазиятдан тўлиқ қониқмагани аниқ.
Мутахассис бу ҳақда сешанба куни ўз уйида "Манчестер Сити"дан 0:2 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг маълум қилди.
"Афсуски, сўнгги 48 соат ичида мен бизнинг пойдеворимиз анча заиф эканлигини кўрдим. Бу клуб ичида ҳам, ташқарисида ҳам намоён бўлди", - деди Постекоглу журналистларга.