Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Теодор Бюкер: «Ҳисобда ортда бораётганимизда рақиб бизга ҳужум қилиш имконини бермади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонларнинг германиялик бош мураббийи Тео Бюкер иштирок этди.

— Бугунги мағлубиятга жисмоний тайёргарликнинг пастлиги сабаб  бўлдими?
— Жисмоний тайёргарликнинг сустлиги миллий чемпионат билан боғлиқ. Чемпионатда 4-5та терма жамоадан бошқа жамоалар рақобат кўрсата олишмайди. Айнан шунинг учун, биз гарчи яхши ўйнашга ҳаракат қилган бўлсак-да, Ўзбекистон биздан яхшироқ ўйнади.

— Ўзбекистон ва Корея жамоаларини таққослаганда, қайси жамоани гуруҳда 1-ўринни олиш учун муносиб деб ҳисоблайсиз?
— Бу жамоаларни таққосламаган бўлардим.  Биласизми, ушбу гуруҳда 3та жамоа ўртасида кураш кечади. Бу — Корея, Ўзбекистон ва Эрон. Қатар ва би пастроқ даражада бўлсак керак. ЮҚоридаги 3та жамоа ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун кураш кечади. Ливандаги ўйинда Ўзбекистон билан дуранг ўйнагандик, бугун эса кичик ҳисобда ютқаздик. Ўйинимизда ўсиш бор деб ҳисоблайман.

— Ўзбекистоннинг биринчи бўлимдаги ўйини ҳақида нима дея оласиз?
— Аслида бизнинг биринчи бўлимда жисмоний тйёргарлигимизни мувозанатда ушлаб турдик, ортиқча куч сарфламасликка ҳаракат қилдик ва Ўзбекистон билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон тезликни ва босимни оширганидан кейин биз жисмоний жиҳатдан чарчай бошладик. Натижада ушбу ўйинга Ўзбекистон жиддий тайёргарлик кўргани кўзга ташланди. Биз Тошкентга келганимиздан кейин тикланишга вақт кам бўлди. Қайсидир футболчи кам ухлади, камроқ дам олди. Бу ҳолат ҳам бизнинг ўйинимизга таъсир кўрсатди, деб ўйлайман.

— Гол ўтказиб юборганингиздан кейин бироз вақт футболчиларингиз олдинги интилишдию, аммо кейинчалик буни эплай олишмади. Кўпроқ орқада ўйнашди. Нима учун футболчиларингиз таваккал қилиб олдинга интилишмади?
— Ўзбекистон терма жамоаси сафида футболчининг захирадан тушиши натижасида бу ҳолат юзага келди. Ҳар бир жамоа рақиб имкон бергани даражасида ўйнайди. Футболда ҳеч нарсани олдиндан режалаштириб бўлмайди. Биз атайлаб ҳимояга ўтиб олмадик. Буни бизга рақиб мажбур қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 26.03.2013.
Ўқилди: 7169 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик