Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Тухель Леон Горецкани қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель мюнхенлик ярим ҳимоячи Леон Горецканинг Германия терма жамоасига 2024 йилги Европа чемпионатига чақирилмагани ҳақида гапирди.

"У Евро-2024 учун Германия терма жамоасида бўлмаслигини олдиндан билган. Менинг ёрдамчиларим у билан гаплашди. Бу унга катта ёрдам берадими, билмайман. У биз учун жуда муносиб мавсум ўтказди, жумладан, турли ролларда. Ишончим комилки, Леон жамоага кириш учун ҳамма нарсани қилган", - дея Тухелнинг сўзларини келтиради "Бавария" расмий сайти.

Жорий мавсумда Горецка 41 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:49, 18.05.2024.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.