«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Карлос Солер «Астон Вилла»нинг қизиқиш билдираётганига қарамай, Испания чемпионатига қайтиши мумкин.
Журналист Санти Уна берган маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи хизматларига "Вильярреал" ва "Реал Сосьедад" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Солерни ўз жамоасига олишни жуда хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.
27 ёшли ярим ҳимоячи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.