"Барселона" ҳужумчиси Витор Рокенинг агенти бразилияликнинг умидлари оқланмаётганини айтди.
19 ёшли футболчи Каталония грандига январь ойида "Атлетико Паранаэнсе"дан келиб қўшилган эди. Умуман олганда, Хави Эрнандес қўл остида форвард 16 марта майдонга тушиб, жами бор-йўғи 353 дақиқани майдонда ўтказди.
"Витор Хави унга кўпроқ дақиқа беришини кутганди. Роке ҳам худди Левандовски каби жаҳон даражасидаги футболчи. Шуни унутмангки, Вини [Винисиус Жуниор] "Реал"га мослашиши учун икки йил керак бўлди. Ҳозир "Барселона"га янги мураббий келди ва Витор учун ҳамма нарса нолдан бошланади", - дея Роке манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Андре Кьюри сўзларини келтиради Barca Universal.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида Хави Эрнандес "Барселона"дан ҳайдалган ва унинг ўрнига Ханс-Дитер Флик келганди.