"Ювентус" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш устида ишламоқда. La Gazette Dello Sport ўз саҳифаларида хабар беришича, Турин клуби аллақачон "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис билан келишувга эришган. Энди "кекса синьора" 26 ёшли бразилияликнинг трансфери борасида Бирмингем клуби билан келишиб олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали мутахассислари Дуглас Луисни 70 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда бразилиялик футболчи 53 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва шериклари учун ўнта голли узатмани амалга оширди.