Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолияти ҳақида гапирди.
Евро-2024 да Роналду турнирда энг кўп иштирок этиш бўйича рекордчига айланади. 39 ёшли Криштиану Португалия терма жамоаси сафига 6-марта Европа чемпионатида ўйнайди.
“Мен олтита Европа чемпионатида иштирок этган биринчи футболчи эканлигимдан фахрланаман. Мен бундан ҳаяжондаман, чунки бу менинг фаолиятимнинг узоқлигини кўрсатади. Бироқ, бу Криштиану Роналдунинг футболдаги ютуқлари орасида фақат бир боб.
Мен бахтиёрман, бу ерда терма жамоага ўз мақсадларига эришишда ёрдам бериш ва, албатта, ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш учун келганимдан фахрланаман – бу бизнинг асосий мақсадимиз”, — деди Роналду.