Агент Федерико Пастореллонинг сўзларига кўра, "Интер" марказий ҳимоячиси Стефан де Врей ҳозирча ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас.
32 ёшли нидерландиялик футболчи ўтган йилнинг июль ойида "нерадзуррилар" билан янги шартнома имзолаган эди. Шартнома 2024/25 йилги мавсум охирида тугайди.
“Стефанга Нидерландиянинг бир қанча нуфузли клубларидан таклифлар бўлган, аммо у ўзини 100 фоиз “Интер”да кўради. Келажакда нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз, аммо биз унинг янги мавсумда ҳам шу ерда қолишига аниқ ишонамиз", - дея Пастореллонинг сўзларини келтирган журналист Жанлука Ди Марцио.