Сербия терма жамоаси Евро-2024ни гуруҳ босқичининг учинчи туригача чемпионатни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Сербия футбол иттифоқи бош котиби Йован Сурбатович изоҳ берди.
Функционернинг таъкидлашича, серблар чоршанба куни бўлиб ўтган ўйинда ўз мухлисларининг ҳайқириқлари учун Хорватия ва Албания терма жамоаларини жазолашни талаб қилмоқда.
"Бўлган ўтган воқеа - жанжал. Биз турнирни тарк этишга мажбур бўлсак ҳам УЕФАдан санкциялар сўраймиз. Биз иккала уюшма ҳам жазоланишини талаб қиламиз. Агар УЕФА буни қилмаса, унда биз чемпионатда иштирок этишни хоҳламаймиз. Кейин нима қилишни ўйлаб кўрамиз", - деди Сурбатович RTS билан суҳбатда.
Пайшанба куни Сербия терма жамоаси Европа чемпионати доирасида Словенияга қарши ўйин ўтказади.