Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Одил Аҳмедов: «Андижон»да чемпионлик учун курашадиган рақобатбардош жамоа шаклланишига ишончим комил»

Баҳо:
+ | -

Кеча ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедовнинг Андижонга ташрифи ва хусусан «Андижон» футбол мактабини ҳам кўздан кечиргани хусусида маълумот бериб ўтгандик.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда «Андижон» клуби матбуот хизмати Одил Аҳмедов билан суҳбатлашди.

— Вилоятларга, хусусан футбол мактаблари ва академияларга қилаётган ташрифларингизни кўп кўряпмиз. Бу сафар Андижондасиз. Қандай таассуротлар пайдо бўляпти?

— Ўзинглар ҳам кўриб турибсизлар, Муҳтарам Президентимиз томонидан футболга қаратилаётган эътибор жуда ҳам юқори. Қолаверса, ҳозирги кунда ҳамма академиялар қурилиш бўйича давлат дастурига киритилган. Шу боис футбол соҳасида юрганимиз учун футболга мос равишда қурилиш бўлиши керак. Ҳаммасини кўриб, кўздан кечиряпмиз. Қолаверса, келажаги қанақа бўлиши ва нима қилишимиз керак? Шулар ҳақида вилоятларга бориб футбол ассоциациялари раҳбарлари, футбол академия директорлари билан гаплашиб, ўзимизни маслаҳатларимизни бериб келяпмиз. Ўйлайманки, бундай шароитдан кейин албатта вилоятларимиздан жуда кўплаб янги иқтидорлар етишиб чиқишига ишончим комил. Минг афсуски, ҳозирги кунда ёшлар футболи Тошкент ва Қаршида бўлиб қолган. Кейинги режаларимизда барча вилоятларда мана шундай самарадорлик бўлишини таъминлашимиз керак. Ҳар бир вилоятни ўзини пойдевори бўлиши лозим. Бола футбол мактабида ўқийдими ёки академиядами, ўзини вилоятидан етишиб чиқиб, ўзини вилояти футбол клубида тўп суриш имкониятини яратиб бермоқчимиз.

— Андижон футболидаги ишларни кўздан кечиряпсиз. Бу хусусидаги фикрларингиз ҳам қизиқ.

— Андижонда хоҳлайсизми-йўқми, биринчи ўринда ишқибозларни гапириш керак. Шунинг учун доимий равишда Андижонга чемпионлик учун рақобат қиладиган жамоа бўлиши зарур. Бунга албатта етиб келамиз. Айтяпманку, ҳозирги қўйган режаларимиз келажакда албатта ўзини оқлайди. Ўйлайманки, Андижон футболи ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Чемпионлик учун нафақат Суперлигада, балки болалар футболида ҳам ҳар томонлама рақобатбардош жамоа шаклланишига ишончим комил.

— «Андижон» клубининг жорий йилдаги иштироки борасида нима деган бўлардингиз?

— «Андижон» ҳамма жамоага бош оғриғи бўляпти. Буни инкор қилиб бўлмайди. Хоҳ «Пахтакор» бўлсин, хоҳ «Навбаҳор» ёки «Насаф» бўлсин барча рақибларига муаммолар туғдиряпти. Лекин, барибир қайсидир жойида барқарорлик етишмай қоляпти. Ўйинчилардан келиб чиққан ҳолатда гапирадиган бўлсак, ҳозирги қатнашувини ижобий деб ўйлайман. Қолаверса, бунақанги мухлислар қаршисида тўп суриш ҳар бир футболчининг орзуси ва ёқимли ҳолат. Бу жуда катта мотивация. Ҳозирги натижаларида ишқибозларининг ҳам анча ўрни бор.

— Шу ўринда ҳакамлар тўғрисида фикрингиз қандай? Чунки сўнгги пайтларда яна бу масалада баҳс-мунозаралар юз беряпти. Масалан, «Андижон»ни сафарда «Қизилқум»га қарши учрашуви ҳам бунга мисол бўла олади.

— Ҳар бир ҳакам қилган хатоси учун жавоб беради. Лекин футболда хатосиз имкони йўқ. Масалан, ҳар учрашувда ўйинчилар ҳам хато қилади, аммо бунга кўз юмилган. Бироқ ҳакамнинг кичкина хатоси ҳам кўзга кўринади. Аммо бу борада қайсидир ҳакам атайлаб бир жамоани натижасига таъсир қиладиган бўлса, унга қаттиқ чора кўрилиши табиий ҳол. 11 та тур ўтган бўлса, «Андижон» билан ўйин ва яна бир-иккита турларни ҳисобга олмаса, менимча, ҳакамлик борасида унчалик эътироз йўқ. Лекин айтяпманку, натижа учун атайлаб ҳакамни қарори таъсир қиладиган бўлса, унга чора кўрилади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 14:17, 21.06.2024.
Ўқилди: 1561 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.