"Барселона"даги қисқа муддатли фаолияти билан футболчилик фаолиятини якунлаган аргентиналик собиқ ҳужумчи Серхио Агуэро футбол клубини сотиб олиш нияти борлигини маълум қилди.
"Ҳақиқат шуки, мен футбол клуби сотиб олмоқчиман. Лекин қайси клуб эканлигини айтмоқчи эмасман. Сабр қилинг, шунда ҳаммасини билиб оласиз", - дея Агуеро сўзларини келтиради ESPN.
Қизиғи шундаки, Аргентина қоидаларига кўра, Агуэро Аргентинадан клуб сотиб ололмайди, демак, бу клуб катта эҳтимол билан Европа ёки Жанубий Америкадан бўлади.