"Ливерпуль" ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда. Transfer News Live нашрининг Estadio Deportivo нашрига таяниб хабар беришича, мерсисайдликлар клуби "Реал"нинг икки футболчиси - ҳужумчи Родриго ва ярим ҳимоячи Арда Гюлерга қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ матбуотда 23 ёшли Родриго клуб Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаганидан сўнг "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Айтишларича, бразилиялик энди у камроқ ўйин вақти олишини тушунади.
19 ёшли Гюлерга келсак, туркиялик ярим ҳимоячи қимматли ўйин тажрибасига эга бўлиш учун ижара асосида кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Transfermatk Родригони 110 миллион еврога, Гюлерни эса 30 миллион еврога баҳолаган.