Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Бунёдкор» яна меҳмондан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигасининг «G» гуруҳи 4-туридан ўрин олган «Бейцзинг Гуоан» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ғалаба қозонишди.

Дастлабки дақиқаларда иккала жамоа ҳам навбатма-навбат рақиб дарвозаси олдида хавф солишга ҳаракат қилиб кўришди. Бироқ ҳақиқий голга тортадиган вазиятни биринчи бўлиб «Бунёдкор» вужудга келтирди. 8-дақиқада Жавлон Иброҳимов жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 9-дақиқада эса майдон эгаларининг ҳужум уюштиришди. Ҳаволатиб ошириб берилган зарбани Кануте дарвозага йўллашга уринди. Аммо Филипосян ўзини кўрсатди ва хавфни бартараф этди. Бир дақиқа ўтиб энди Блажич ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни жарима ҳаволатиб, баланд бўйли Пишурга етказиб берди. Украиналик футболчининг баланд сакраб боши билан дарвозага берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

Худди шу сценарийда жамоалар ҳужумларни алмашиб туришди. 20-дақиқада «Бунёдкор»да яна бир қулай имконият юзага келди. Зотеев тўпни чап қанотдан жарима майдонига оширди. Пишур чап оёғи билан дарвозага йўллади, бироқ тўп йўлига Кримец тўғаноқ бўлиб қолди. Навбатдаги ўн дақиқа ҳам худди мана шу тарзда ўтди. Канутеда имконият бўлди, тошкентликларда ҳам. Бироқ гол учинчи декада бошига тўғри келди.

Айнан 31-дақиқада майдонда устунлиги сезилиб бораётган «Бунёдкор» вакиллари буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Олег Зотеев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб тўпни дарвоза ёнига узатди. Лутфулла Тўраев тўпни дарвозага йўллай олмади, аммо рақиб ҳимоясидаги пала-партишликдан кейин тўпни эгаллаб олган Фозил Мусаев тўпни дарвозага жойлаб қўя олди. Йўл-йўлакай рақибга теккан тўп дарвоза тўридан ўрин олди.

Биринчи бўлимнинг қолган қисмида хитойликларда битта, «Бунёдкор»да ҳам битта имконият юзага келди. Чап қанотда олдинга ўтган Мао Жиангкинг йўлига Шораҳмедов тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан кейин эса Филипосян ўзини кўрсатиб, хавфни бартараф этди.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонларда яна бир имконият юзага келди. Тўраевнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Фозил Мусаев боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимни ҳам «қалдирғочлар» анча фаол бошлашди. Фозил Мусаев, Олег Зотеевларда яхши имкониятлар бўлди. Айниқса, 54-дақиқага келиб жуда қулай имконият юзага келганди. Дарвозабон тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, тўпга эга чиққан, Фозил Мусаев Олег Зотеевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Зотеевнинг дарвозага берган зарбасини Янг Чжи бартараф этди.

Қолган дақиқаларда рақибда ҳам, «Бунёдкор»да имкониятлар бўлди. Бироқ гол киритиш бошқа ҳеч кимга насиб қилмади. Натижада «Бунёдкор» яна бир бор меҳмонда ғалаба билан қайтадиган бўлди. Ғалабадан кейин «Бунёдкор» ҳисобидаги очколари сони 8тага етди ва улар гуруҳда яна биринчи ўринга кўтарилиб олишди.

ОЧЛ. «G» гуруҳи
4-тур

БЕЙЦЗИНГ ГУОАН - БУНЁДКОР 0:1 (0:1)
Гол: Фозил Мусаев (31).
«БЕЙЦЗИНГ ГУОАН»: 22. Янг Чжи, 4. Чжоу Тинг, 18. Лианг Женг, 20. Жанг Цинцин, 2. Егорь Кримец, 5. Дарко Матич (9. Тан Тианченг, 78), 19. Ванг Циаолинг, 10. Жанг Цичже, 39. Пиао Ченг (13. Ци Юнлонг, 71), 11. Фредерик Кануте, 33. Мао Жиангкинг (35. Ли Тицианг, 46).
«БУНЁДКОР»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 72), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулла Тўраев (5. Дилшод Жўраев, 87), 16. Артём Филипосян, 18. Фозил Мусаев, 33. Олег Зотеев (21. Сардор Рашидов, 83).
Огоҳлантириш: Хайрулла Каримов (35).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:23, 10.04.2013.
Ўқилди: 10624 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.