Аргентина ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги баҳс Америка Кубоги чорак финалида пенальтилар сериясигача етиб борди. У ерда Лионель Месси зарбасини голга айлантира олмади - юлдуз форвард паненка услубида зарба бериб дарвоза тўсинини нишонга олди.
Ушбу вазиятдан сўнг дарҳол ярим ҳимоячи Родриго де Пауль Лео Месси олдига боради. TyC Sport хабарига кўра, Де Пауль сардорга: «Биз ғалаба қозонамиз! Биз ғалаба қозонамиз!", деб айтади ва уни руҳлантиради.
Аргентина терма жамоаси Америка кубоги ярим финалида Венесуэла ёки Канада билан ўйнайди.