Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Иньестанинг вориси

Баҳо:
+ | -

2018 йилда хорижлик касбдошларимиздан бири «Иньеста - бу футбол. Бунақа ўйинчи йўқ» сарлавҳаси остида улкан мақола тайёрлаганди.

Андресни бошқа ўйинчиларга таққослаганда, шубҳасиз, мақтайсиз, ундаги ўта ноёб афсунгарлик хислатини тан оласиз. Бу жуда камдан-кам учрайдиган жоду, унинг жамоадошларига кўрсатаётган ижобий таъсири эса ғайритабиий. Иньестанинг ўзига хос услуби жамоадошларининг юмушларини енгиллатишга қаратилган. Андреснинг тўп билан муомала қилиши тасвирланган фотосуратлар бутун бир сайтни эгаллаган. Уларда футболчи 5-7 нафар рақибларига қарши тўп сурган.

Футболчининг болаликдаги устози унга аниқ ва тўлиқ таъриф берганди: «Андрес имкон қадар кўпроқ рақиб ўйинчиларини ўзига жалб этиш мақсадида тўпни узоқ ушлаб туради. Улар тўпни олиб қўя олмасликларига ишонган ҳолда, шериклари учун бўшлиқ яратади. Бир пайтлар у шундай деганди: «Агар 5-6 нафар рақибни ўзимга жалб этсам, жамоадошларим эркин ва самарали ўйнайдилар».

Мусиала бу суратларни тез-тез кўриб турарди. Икки йил аввал Жамол болалигидан Иньеста, Хави ва Мессининг «Барселона»си мухлиси бўлган ва барча учрашувларни кузатиб юрганлигини тан олганди.

«Бавария» ярим ҳимоячиси чекланган бўшлиқда тўпни олиб юриш маҳоратини санъат даражасига кўтарди. Уч нафар рақиб қуршовидан чиқиб кетиш Жамол учун муаммо эмас. Уларни ўзига жалб этишидан ташқари, яна бир нечта рақибларини мўлжалдан адаштиради. Натижада Иньестага хос вазиятлар вужудга келади. Аҳамиятлиси, бунақа вазиятлар барча беллашувларда юз беради, у деярли ҳеч қачон тўпни йўқотмайди. Тўпни сақлаб қолишнинг асосий сабабчиси - Иньестанинг финтлари. «Билишимча, уни «крокета» деб аташади, FIFAда шундай ёзилган. Мен финтлардан чиройли ўйин учун фойдаланмайман, уларни қурол сифатида ишлатаман. «Крокета» жуда самарали алдамчи ҳаракат. Боз устига, унинг қалтис жиҳати йўқ», - дейди Жамол.

Томас Тухель Мусиаланинг асосий устун жиҳатига зўр таъриф берганди: «У дриблинг ва узатмали ўйинда ақл бовар қилмайдиган мувозанатни ўрнатган. Бошқача айтганда, доимо бенуқсон қарорларни қабул қилади».

Хосеп Гвардиола эса бу масалада қуйидагича фикрда: «Аввало, Иньестага раҳмат айтиш керак. Чунки у менга катта ёрдам берди. Кишилар фикрича, мураббий ўйинчиларга сабоқ берадилар. Бироқ камдан,кам ҳолларда, футболчилар мураббийларга ўйинни тўлиқ англашда кўмак берадилар. У менга ёрдам берди. Шунчаки, унинг ўйинларини кузата туриб, футболни яхшироқ тушуна бошладим».

Дарҳақиқат, иқтидор даражаси ва кўникмалари нуқтаи-назаридан олганда, Мусиала - даҳо. Бироқ энди Жамолдан ана шу фазилатларини гениал мавсумларда намойиш этиш талаб этилади.

Нагельсманнинг терма жамоасида Мусиала ҳимоя жараёнида ўнг қанот вингери, ҳужумда эса 3 нафар эркин ўнликдан бири вазифаларини адо этмоқда. Бу эса унинг ижобий фазилатларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермоқда. Масалан, унинг рақиб таянч ҳудудида бир нечта футболчини ўзига жалб этиши муҳим аҳамиятга эга. Жамоадошлари учун юзага келган бўш ҳудудлар эса, тезкор қарши ҳужумларни амалга ошириш имкониятини беради.

Буларнинг барчаси бизни якуний хулосага олиб келади. Иньестадаги буюкликни тасдиқловчи асосий белги - терма жамоадаги йирик мусобақалар. У айниқса Европа чемпионатларида ўта ёрқин ўйинларни намойиш этди. Андрес - турнирнинг энг яхши футболчиси унвони бўйича Евролар рекордчиси (6). У ўз иштирокидаги бирорта турнирни совринсиз тарк этмаган. Европа чемпионатлари тарихида Иньеста фақат афсонавий Мишель Платинидан ортда қолган ҳолда, 2-поғонада бормоқда.

Жамол Мусиаланинг Германия терма жамоасидаги роли айнан Иньестани эслатади. 2008 йилда «Қизил Фурия» шунга ўхшаш услубда тўп сурганди. Олдинги чизиқни Сеннага топширилган, 3 нафар эркин ижодкорлар (Хави, Сильва, Иньеста) эса ўзига хос ромб кўринишида жойлашиб, ролларни тўхтовсиз тарзда алмашиб туришганди. Вилья - Торрес дуэтига Фабрегас қўшилганида, Бундестимдаги ўнлик триосига ўхшаш схема юзага келганди: Бу ерда гап муайян ҳудуддаги ижрочилар механизми ҳақида бормоқда. Бир пайтлар Андрес Иньеста порлоқ нур сочганди, энди Жамол Мусиала фойдасига хизмат қилмоқда. Бошқа мусобақаларда жамоалардаги ўхшашлик яққол бўлмаслиги мумкин. Бироқ Андрес старт­да номига қанотга тушиб, асосий вақтини ўнлик ҳудудида ўтказган бўлса, ҳозир Жамол шундай ҳаракат қилмоқда.

Шу кетишда, маҳорати тобора ошиб бораётган Мусиа­ла узоққа боришига асло шубҳа йўқ. У ажойиб услубда бўшлиқлар яратмоқда, ижодкорлик учун ўта муҳим бўлган паллада бенуқсон ечимларни топмоқда. Унинг ёнида эса, яратилган эркинлик ва имкониятлардан фойдаланишга шай турган топ мақомидаги жамоа­дошлари тўп суришмоқда.

Ҳозирда Мусиала Евродаги энг яхши футболчи, Иньестанинг муносиб вориси.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:32, 09.07.2024.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.