Кеча, 12 апрель куни Ёшлар Биринчилиги 5-тур учрашувлари доирасида битта ўйин ўтказилди. Унда «Сўғдиёна» жамоаси ёшлари «Нефтчи»даги тенгдошларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар Биринчилиги 5-тур учрашувлари 11 апрель куни старт олган. Турнинг қолган ўйинлари 13 апрель куни ўтказилади.
Ёшлар Биринчилиги, 5-тур учрашувлари
12 апрель, жума
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Нефтчи» (Фарғона) – 2:1. 237 томошабин.
Ҳакамлар: Н. Болтаев (Навоий), Д. Убайдуллаев, Т. Суюнов, Ш. Йўлдошев.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Б. Қосимов (63), С. Рашидов (88) – Д. Расулов (18).
Огоҳлантиришлар: А. Нўъмонов (47), Д. Ҳазратқулов (54), Д. Икромов (барчаси - «Сўғдиёна», 84).