«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия кубоги ярим финали доирасидаги «Челси»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Бу мавсумда «Челси» билан уч марта учрашдик ва барчаси муросасиз ўйинлар бўлди. Эртага ҳам бизни худди шундай баҳс кутиб турибди.
Менимча, «Челси» устози аста секин ўйинни очиш учун эҳтиёткорлик билан ўйнашни маъқул кўради, қарши ҳужумда эмас. Ҳар икки жамоа очиқ ўйин кўрсатади ва вазиятлардан совуққонлик билан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади.
«Уэмбли» — жуда ажойиб стадион ва барча у ерда ўз имкониятларини кўрсатишга уринади. Бу ҳали ярим финал. Бу ўйинни худди финалдек қабул қиламиз»,- дейди ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якшанба куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.