Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Юрий Саркисян: «Ҳакамлар ҳақида гапираверишдан чарчадим»

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” ўйинидан кейин бош мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

«Нефтчи» жамоаси бош мураббийи Ю.Саркисян:
— биз бугун ёмон ўнамадик. Биринчи бўлимда гол урдик. Лекин ҳакамни тушунолмадим. Рақиб бизнинг кўплаб ҳужумларимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Деярли жамоанинг ярмини майдондан четлатиши лозим эди. Лекин ҳакам уларни огоҳлантирмади ҳам. 1:1 бўлиб турган вазиятда соф 11 метрлик жаримани бермай, рақибнинг қарши хужумини гол билан якунланишига сабабчи бўлди. Ўйин тақдирини фақат ҳакамлар ҳал қилар экан, бизлар эса ҳеч нима қила олмас эканмиз. Мен улар ҳақида гапираверишдан чарчадим. Бошқа гапим ҳам қолмаяпти. Ҳакамлар бугун ўз билганларини қилишди. Улар қилмишларига жавоб беришадимикан? Йўқ, фақатгина мураббийлар, футболчилар ҳар доим жазоланишади.
 
— Шогирдларингизни ўйинида кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. 90 дақиқа яхши ўнашди дея олмайман. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совуришди. Нима қилардик, футболда нақл бор: «Сен урмасанг, сенга уришади».
 
— «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» ўртасидаги учрашувлар азалдан жуда қизиқарли баҳсларга бой бўлган. Бугунги ўйиннинг савияси сизнингча қандай бўлди (ҳакамларни инобатга олмасак)?
— Бугун ҳақиқатдан ҳам 90 дақиқа давомида жанговор ўйин бўлди. Ушбу жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги баҳсда ҳам биз олдинда эдик ва қолган дақиқаларда дарвозамиздан икки тўп олиб чиқишга мажбўр булдик. Бугунги ўйин сценарийси ҳам шунга ўхшаш бўлди.
 
— Жамоангизда қайси ўйинчиларнинг ҳаракатидан қониқмадингиз?
— Ҳимоямизнинг иккита болаларча йўл қўйган хатолари натижасида гол ўтказдик. Ҳимоямиз қўпол ҳатоларга йўл қўйди.
 
— Отабек Зокиров захирадан майдонга тушди ва у 10 дақиқа ҳам ўйнашга улгурмади. Бирон сабаб бўлдими унинг алмаштирилишига?
—У ҳали ёш футболчи. Отабек ўйинга киришиб кета олмади. Юқоридан келадиган тўплар учун курашда хатоларга йўл қўяверди. Натижада уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Манба: www.fcsogdiana.tk
Киритилди: 09:01, 14.04.2013.
Ўқилди: 4204 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик