Златан Ибраҳимовичнинг ўғли бўлган швециялик вингер Максимилиан Ибраҳимович "Милан" билан меҳнат шартномаси имзолади.
Бу ҳақда “россонерилар” матбуот хизмати хабар берди. 17 ёшли футболчи учун бу профессионал шартнома фаолиятидаги биринчиси эди.
Қайд этилишича, Ибраҳимович Италия C сериясида иштирок этувчи “Милан” ёшлар жамоасида ўйнайди.
Златан Ибраҳимович 2010 йилдан 2012 йилгача ва 2020 йилдан 2023 йилгача "Милан"да ўйнаган.