"Манчестер Юнайтед" "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Мануэль Угартени қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Уругвайлик футболчи аллақачон "қизил иблислар" сафига қўшилишга рози бўлган, бироқ клублар ўртасида ҳозирча келишув йўқ.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Манчестер Юнайтед” ҳозирда Каземиро ва Скотт Мактоминайни сотиш устида ишламоқда – улардан камида биттаси жамоани тарк этиши керак, шундан сўнг инглиз гранди Угарте трансферини ўз зиммасига олиши мумкин.
Каземирога Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётган бўлса, Мактоминай учун "Фулхэм" ва Туркиянинг "Галатасарой" клублари даъвогарлик қилмоқда.