Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал Сосьедад"нинг учта футболчисини диққат билан кузатиб бормоқда.
"Канонирлар" узоқ вақтдан бери испаниялик ярим ҳимоячилар Микель Мерино ва Мартин Субименди учун даъвогарлар қаторида бўлиб келишган - иккаласи ҳам пойтахт клуби қизиқиш доирасига тушган.
Бундан ташқари, Микель Артета ўз жамоасида "Реал Сосьедад"да тўп тепадиган вингер Андер Барренечани кўришни истайди.