Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мустафо Байрамов: «Ғалабада барчанинг ҳиссаси бор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Қизилқум» «Навбаҳор» жамолари учрашувидан кейин меҳмонлар устози Мустафо Байрамов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қўлга киритилган ғалаба учун футболчиларга раҳмат айтаман. Учрашув давомида футболчиларимиз барча кўрсатмаларни бехато тарзда амалга оширишди. Бунинг самараси ўлароқ ғалабани нишонладик. Агарда барча имкониятларимиздан самарали фойдаланганимизда ҳисоб бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди».

«Шу ўринда ютуқни ўз-ўзидан бўлмаганлигини эътироф этишни истардим. Вилоят ва клуб раҳбарлари Зарафшондан ижобий натижа билан қайтишимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор қиламан».

«Бир сўз билан айтганда ғалабага нафақат футболчилар ва мураббийлар улуш қўшишди, балки ютуқда бутун бошли аҳил клубимизнинг барча аъзоларининг ҳиссаси бор. Уларнинг барчаларини ғалаба билан табриклайман. Мухлисларимизни хурсанд қила олганимиздан бошимиз осмонда. Келгуси учрашувларда ишқибозларимизни ютуқлар билан мамнун қиламиз деган умиддаман», дея Байрамовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Навбаҳор» расмий сайти.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 02:53, 15.04.2013.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик