"Брайтон" ярим ҳимоячиси Билли Гилмурга "Наполи" қизиқиш билдирмоқда.
Шотландиялик ўтган мавсумда "чайкалар"нинг асосий таркибида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказди. 23 ёшли футболчининг ўйинлари "Наполи"ни ҳайратда қолдирди: журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, Италия клуби амалдаги шартномаси икки йилдан кейин тугайдиган ярим ҳимоячини диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ "Брайтон" футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас, чунки улар уни жамоанинг муҳим қисми деб билишади.
Билли Гилмур 2017 йилдан 2022 йилгача "Челси"га тегишли бўлган, аммо "кўклар"нинг асосий жамоасида атиги 22 марта ўйнаган. Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.