Мануэль Угарте "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган ягона ярим ҳимоячи эмас.
"ПСЖ" ярим ҳимоячиси "қизил иблислар"нинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда ва у бўйича музокаралар яхши кетмоқда, аммо инглиз гигантларида бозорда бошқа вариантлар ҳам бор. Журналист Жеймс Дукернинг ёзишича, манкунианликлар "Реал Сосьедад" ва Испания терма жамоаси футболчиси Мартин Субимендига ҳам кўз тикишмоқда. "Юнайтед"нинг қизиқишлари рўйхатида "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этган Адриен Рабио ҳам бор.
Transfermarkt экспертлари Мануэль Угартенинг нархини 45 миллион еврога баҳоласа, Субимендининг тахминий нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Худди шу манбага кўра, Рабьонинг нархи 35 миллионни ташкил этади, аммо трансфер текинга имзоланиши мумкин.