"Барселона" "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмони сотиб олиш устида ишламоқда.
Испаниялик футболчининг шартномасидаги 60 миллион евролик товон пули 20 июлда тугайди, бироқ футболчининг вакиллари "РБ Лейпциг"ни вариантни яна бир неча ҳафта сақлаб қолишга кўндиришди. "Барселона" бундан унумли фойдаланиш ниятида ва керакли миқдорни таклиф қилишга тайёр, деб хабар беради Mundo Deportivo. Европа чемпионининг ўзи учун "кўк-анорранглилар" олти йиллик шартнома тайёрлаб қўйишди.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу келишув Испания терма жамоасининг яна бир қиммат футболчиси - Бильбаонинг "Атлетик" клубидан Нико Уильямс билан шартнома имзоланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.