«Анжи» ҳимоячиси Эмир Спахич Россия чемпионати 24-турининг «Волга»га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Энг асосийси биз ғалаба қозондик. Гол урганим мен учун шунчаки хурсандчилик бўлди. Жирков тўпни жуда яхши етказиб берди, менинг зарбам эса ўхшаб қолди, шу холос. Лекин жамоа гол ўтказиб юбормагани муҳимроқ. Мана шу мени қувонтирди.
Мен Россияда қандай футбол ўйнашларини яхши биламан, шунинг менинг бу ерга мослашишим қийин бўлмайди. Кўп футболчиларни танийман. Фақат ўн кун тўшакдан туролмай ётдим. Энди эса майдондаги ҳаракатимдан роҳатланаяпман»,- дейди Спахич.