«Барселона» ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас «Сарагоса» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ромареде»да ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсир кўрсатди.
Бу йил бизда одатдагидан кўпроқ жароҳатлар кузатилмоқда ва бу жамоага таъсир этмай қолмайди. Лекин мавсумнинг ҳал қилувчи палласида биз яхши формадамиз»,- дейди футболчи.