Ярим финал олдидан "Ардус" жиддий кучайиб олди. Қозоғистон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзолари — Шуҳрат Тожибоев, Дилшод Ирсалиев ва Фарҳод Абдумавлонов ардусчилар сафига қўшимча заявка қилинишди.
Аммо, кутилмаганда, биринчи бўлимда "Бунёдкор" кўпроқ голга тортадиган вазиятларни яратди. Аммо Абдулла Бўриев жамоадошларига вазиятни голга айлантиришда аниқлик етишмади. Қарши ҳужумда ўйнаган "Ардус" эса ҳисобни очди. "Қалдирғочлар" ўз жарима майдончалари ёнида тўпни рақибнинг икки нафар футболчисига тўпни олдириб қўйишди ва тажрибали Ирсалиев шеригининг узатмасидан кейин дарвозанинг бўш қолган қисмини осонгина ишғол қилди.
"Бунёдкор" тезда ҳисобни тенглаштиришига эса дарвоза устуни халал берди. Бахтиёр Тоғаев шогирдлари "Бунёдкор"нинг худди шундай фойдаланиб ҳисобни 2:0га етказишларига эса дарвозабон Мурод Азаматов йўл қўймади. Посбон Дилшод Раҳматовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини эса тўсиб қола олмади — 2:0. Орадан 2 дақиқа ўтиб чемпионат тўпурари Раҳматов ҳисобни 3:0га етказди.
Иккинчи бўлим бошида "Бунёдкор" пенальти ишлади ва 6 метрли зарбани Аъзам Саидаҳмедов голга айлантира олди.
Голдан руҳланган "қалдирғочлар" ҳужумкорликни оширишди. "Ардус" ҳимоячиларининг хатосидан "Бунёдкор" сардори Жасур Содиқов фойдалана олмади. Пенальтини аниқ амалга оширган Саидаҳмедов ундан ҳам яқин масофадан — дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Аксинча, Ирсалиев олис масофадан ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг тўртинчи голини "Бунёдкор" дарвозасига йўллади.
Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Шундан кейин ҳам жамоаларда вазиятлар бўлди. "Ардус"чилар бир неча марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятда гол ура олишмаган бўлса, "Бунёдкор"нинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида жамоалар деярли бир хил комбинациялардан сўнг биттадан голни дарвозаларга йўллашди. Дилшод Ирсалиев "хет-трик" муаллифига айланган бўлса, бутун ўйин давомида вазиятлардан фойдалана олмаган Бахтиёр Умаров бўш дарвозани ишғол қилди.
Ўйиннинг сўнги дақиқаларида жамоалар очиқ ўйин қила бошлашди. "Ардус" жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Дарвоазабон Мурод Азаматов барча зарбаларни бартараф этди. Абдулла Бўриев эса дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди ва якуний ҳисоб - 5:3.
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати. Ярим финал. Дастлабки учрашув
"АРДУС" - "БУНЁДКОР" - 5:3 (3:0)
Голлар: Дилшод Ирсалиев (13, 27, 35), Дилшод Раҳматов (17, 19) — Аъзам Саидаҳмедов (24), Бахтиёр Умаров (35), Абдулла Бўриев (39)
Огоҳлантиришлар: Зариф Бегулов (28), Дилшод Ирсалиев (31) — Абдулла Бўриев (28)
"Ардус": Жамол Шарипов, Руслан Халилов, Фаррух Зокиров, Дилшод Раҳматов, Николай Кравченко, Шавкат Муҳиддинов, Зариф Бегулов, Шаҳзод Бўриев, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Темур Шоймардонов
"Бунёдкор": Муродхўжа Азаматов, Искандар Мўминов, Жасур Содиқов, Аъзам Саидаҳмедов, Яшар Муталибов, Машраб Одилов, Абдулла Бўриев, Бахтиёр Умаров, Жавлон Искандаров, Асомиддин Жалолиддинов, Алишер Ибрагимов, Зафар Фозилов
Ҳакамлар: Олег Дачев, Вилоят Нажафалиев, Шерқул Аллаев, Қаҳрамон Саъдиев