«Барселона» президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий аҳволи ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби сўнгги бир неча йил ичида жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирди.
— Молиявий аҳволимиз анча яхшиланди. Биз нормал ҳолатга яқинлашдик. Бугунданоқ «Барселона» таниқли футболчиларни сотиб олиши мумкин. Яқин келажакда биз сизга молиявий аҳволимиз ҳақида батафсил маълумот берамиз», деди Лапорта матбуот анжуманида.