Эрлинг Холанд футболдаги тиғиз тақвим ҳақида фикр билдирди.
"Биз ҳаммамиз Европа чемпионатида ва умуман олганда, футболчилар қанчалик чарчаганини кўрдик. Савияни кўрдингиз, ҳатто юз-кўзларидан ҳам, таъбир жоиз бўлса, футболдан чарчаганини кўриш мумкин эди.
Ва ўйлайманки, бу мавсумда шундай бўлади, албатта, бошида эмас, лекин бошида баъзилар учун бўлиши мумкин, чунки улар ҳақиқатан ҳам таътил олмаган.
Аммо менимча, биз ҳозир шу йўлдан кетяпмиз. Футболчи ҳар бир учрашувда ўткир бўла олмайди. Йилига 70 та ўйин ўтказсангиз, ўткир бўлиш қийин", - деди "Манчестер Сити" ҳужумчиси.