"Барселона" "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу билан бирга, футболчи яна бир мавсумни Бильбаода ўтказиб, Каталонияга ўтишни бир йилга кечиктириш имкониятини кўриб чиқа бошлади.
TodoFichajes хабарига кўра, "Барселона" 22 ёшли Уильямсга босим қилишга қарор қилган. "Блауграна" футболчининг агентига келаси ёзда трансфер имконияти йўқлигини маълум қилди.
"Ҳозир ёки ҳеч қачон", деган сигнал юборган каталонияликлар.